Бу умуммиллий ҳаракатга айланиши лозим!
Маълумотларга кўра, кейинги тўрт йилда спортни ривожлантиришга бюджетдан 1,5 триллион сўмдан 3 триллион сўмгача маблағ ажратилган. Мураббийларнинг ўртача маоши эса 2 баробарга ошган. Жойларда 101 та спорт иншооти қурилиб, 67 таси реконструкция қилинган. Энг асосийси, спорт мусобақаларида 10 миллионга яқин ёшларнинг иштироки таъминланган.